АҚШда рецессия сусайгани кузатилмоқда

АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатларда иқтисодий бўҳроннинг тугаш босқичи бошланаётган бўлиши мумкинлигини айтди.

Обама 787 миллиард долларлик қутқариш дастури ва бошқа чоралар мамлакат иқтисодини ортга кетиш ҳамда иш жойлари йўқотилишидан сақлаб қолганини билдирди.

7 август куни АҚШда ишсизлар сони ҳақида статистик маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.

Таҳлилчилар АҚШда ишсизлар сони сўнгги 26 йилда юнг юқори кўрсаткичга кўтарилиб, 9,6 фоизга етган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.