Ричардс: Британия Афғонистонда муҳим рол ўйнайди

Британия қўшинлари қўмондони лавозимига киришиши кутилаётган генерал Дэвид Ричардс Буюк Британия келаси 40 йил ичида Афғонистонда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини таъкидлади.

“Таймс” нашрига интервью берган Дэвид Ричардс фикрича, қўшинлар Афғонистонда қисқа муддатли вазифалар учун керак бўлса, Британия ҳукумати келаси 30-40 йил ичида бу ерда давлат бошқаруви, хавфсизлик ва бир қатор соҳаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Девид Ричардс, шунингдек, Афғонистон қўшинлари мамлакат хавфсизлигини ўз зиммасига олишга тайёр эмас экан, НАТО қўшинларининг у ердан олиб чиқишга ҳожат йўқ, дея таъкидлади.

Ричардс жорий ой якунида Буюк Британия қўшинлари қўмондони лавозимига киришади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Афғонистонда Британиянинг 9 мингга яқин аскари хизмат қилмоқда.

2001 йилдан буён Афғонистонда рўй берган зўравонликларда Британиянинг 195 нафар аскари ҳалок бўлган.