Мянма мухолифат етакчиси яна жазоланди

Мянма суди мухолифат етакчиси ва ҳуқуқ фаоли Аун Сан Су Чжини мамлакат қонунини бузганликда айбдор, деб топиб, унга қўшимча 18 ойилик уй қамоғи тайинлади.

Мянма суди даставвал мухолифат етакчисига уч йиллик қамоқ жазоси тайинлаган эди. Бироқ ҳарбий хунта уч йиллик жазони уй қамоғига алмаштиришга қарор Мянма ҳукумати Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб, унинг устидан олиб борилаётган маҳкама жараёнини бир неча ой давомида кечиктириб келаётган эди.

Мухолифат етакчиси уйига рухсатсиз борган АҚШ фуқароси Жон Йетога эса етти йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, АҚШ фуқароси қамоқ жазосининг тўрт йилини мажбурий меҳнатда ўтказадиган бўлди.

Нобел мукофоти лауреати, 63 ёшли Аун Сан Су Чжи сўнгги 19 йиллик ҳаётининг асосий қисмини уй қамоғида ўтказган.

Айни пайтда ЕИ Мянма суди қарорини кескин қоралаб, мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжини озод этишни талаб қилди.