Украинлар Медведев мактубидан норози

- Дмитрий Медведевнинг агрессив оҳангдаги мактуби нафақат президент Виктор Юшченко, балки бутун Украина халқига тааллуқлидир, дейилади Украина президенти ёрдамчиси Вера Ульянченко баёнотида.

Бу Украинанинг Россия президенти йўллаган мактубига дастлабки жавобидир.

Сешанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев украиналик ҳамкасби Виктор Юшченкога очиқ мактуб йўллаб, унда Украина раҳбариятини аксилроссия сиёсат юритаётганликда айблаган эди.

Бундан ташқари, ушбу мактубда Медведев Украинанинг ҳозирги раҳбариятини икки давлат ўртасидаги алоқаларга путур етказганликда айблаб, муносабатлар йўлга қўйилмагунича, Россиянинг янги элчисини Киевга юбормаслигини маълум қилганди.