Женева конвенцияларига 60 йил тўлди

Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияларга 60 йил тўлди.

1949 йил 12 август куни Женевада имзоланган ҳужжатга ҳаракатдаги армия ҳисобидаги ярадор ва касаллар аҳволини яхшилаш, денгиз қуролли кучлари ҳисобидаги ярадорлар, касаллар ва кема ҳалокатига учраганлар аҳволини яхшилаш, ҳарбий асирлар билан муомала тўғрисида ҳамда уруш даврида аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисидаги жами тўрт конвенция киритилган.

Шу кунгача ушбу конвенцияларни жаҳоннинг 194 давлати ратификация қилган.