Клинтон Нигерияга борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Африка давлатлари бўйлаб сафари доирасида чоршанба куни Нигерияга борди.
Ташриф чоғи Клинтон хоним Нигерия раҳбариятини ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва коррупцияга қарши курашишга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон нигериялик ҳамкасби Ойо Мадуэке билан бирга ўтказган матбуот анжуманида, 2011 йилга мўлжалланган сайловлар муносабати билан мамлакатда амалга оширилаётган демократик жараёнларни қўллаб қувватлашини айтди.

Нигерия Клинтон сафар қилаётган Африканинг бешинчи давлатидир.