Ироқда портлаш содир этилди

Ироқ шимолида рўй берган иккита портлашдан, сўнгги маълумотларга кўра, 20 дан зиёд одам ҳалок бўлган, 30 дан зиёд одам яраланган.

Полициянинг маълум қилишича, Мўсул яқинидаги Синжар шаҳрида икки худкуш ҳужумчи портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.