Тимошенко ташқи босимга мутлақо қарши

Украина бош вазири Юлия Тимошенко расмий Киев хориж давлатларининг мамлакат ички ишларига аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

"Украина Ғарб ва Шарқдаги ҳамкорлар фикрига қулоқ тутишга тайёр, бироқ бошқа бир давлатнинг ўз ички ишларига аралашишига мутлақо қарши", дейилади бош вазир матбуот хизмати томонидан ёйинланган баёнотда.

Бундан икки кун муқаддам Россия раҳбари Украина президенти Виктор Юшченкога танқидий мактуб йўллаб, унда Украинанинг ҳозирги раҳбариятини икки давлат алоқаларига путур етказганликда айблади.