Афғонистон: аёлларга бош оғриғи ман қилинди

Афғонистонда эри билан яқинлик қилишдан бош тортган хотинни оч қўйишга рухсат берувчи қонун қабул қилинди.

БиБиСининг хабар қилишича, қонун матни ҳукуматга қарашли манбаларда эълон қилинди.

Президент Хамид Карзай имзолаган мазкур ҳужжатга биноан эрлар жинсий яқинликдан бош тортган хотинларига емак бермасликлари мумкин.

Янги қонун Афғонистон аҳолисининг кичик қисмини ташкил этувчи шиаларга тааллуқли.

Оилавий муносабатларга оид мазкур қонун лойиҳаси дастлаб инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг босими остида рад этилган эди.

Қонуннинг қабул қилинган вариантида унинг баъзи талаблари бироз юмшатилган.

Кузатувчилар фикрича, президент Карзай қонунни 20 август куни ўтказиладиган президент сайлови арафасида шиалар овозларини олиш мақсадида имзолаган.