Обама уруш ветеранлари билан учрашади

АҚШ президенти Барак Обаманинг Ироқ ва Афғонистондаги вазият юзасидан маъруза қилиши кутилмоқда.

Бугун Барак Обама Феникс шаҳрида уруш ветеранлари билан учрашишни ва маъруза қилишни режалаган. Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти ўз нутқи чоғида Ироқ ва Афғонистондаги ҳозирги вазият борасида мулоҳаза юритади.