Саяно-Шуша ГЭСининг 3 блоки ишдан чиқди

Сибирдаги Саяно-Шуша гидроэлектр станциясида душанба куни юз берган авария оқибатида станциянинг учта блоки батамом ишдан чиқди.

Бу ҳақда "РусГидро" корпорацияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Василий Зубакин баёнот берди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, авария оқибатида 11 киши нобуд бўлган, 14 киши тан жароҳати олган. 60 дан зиёд киши ҳозирча бедарак.

Расмийлар ГЭС тўғонининг бузилиб кетиш хавфи йўқлиги тўғрисида баёнот бериб, яқин атрофдаги шаҳар-қишлоқлар аҳолисини ваҳима қилмасликка чақирмоқда.

ГЭСда юз берган авариядан миллиардлаб рубл зарар кўрилгани айтилмоқда.