МАКС-2009 ўз ишини бошлади

Бугун Подмосковьеда МАКС-2009 халқаро аэрокосмик кўргазма иш бошлади. Жуковскдаги кўргазманинг очилиш маросимида Россия бош вазири Владимир Путин иштирок этди.

Маросимда нутқ сўзлаган Путин мамлакат авиация саноатини ривожлантириш ва жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш учун қўшимча маблағ ажратишга ваъда берди.

Бундан ташқари, Владимир Путин якшанба куни Жуковск осмони узра машғулотлар ўтказаётган ҳарбий самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида нобуд бўлган учувчи хотирасига бир минут сукут сақлади.

Айни пайтда Россия Саноат ва савдо вазири Виктор Христенко сўзларига кўра, кўргазма ишида 34 давлатдан келган жами 711та компания қатнашмоқда.

Тўққизинчи маротаба ўтказилаётган ушбу халқаро кўргазма 23 августгача давом этади.