Толибон раҳбарининг ўлими тасдиқланаяпти

Покистонда Толибон ҳаракати раҳбариятининг асирга тушган аъзоси покистонлик толиблар етакчиси Байтуллоҳ Маъсуднинг ўлганини тасдиқлади.

Ахборот агентликлари толиблар раҳбари собиқ бош ёрдамчиси Маулви Умарнинг айтганларига таяниб, Байтуллоҳ Маъсуд августнинг дастлабки кунларида АҚШнинг учувчисиз учадиган самолётидан берилган ракета зарбасидан ҳалок бўлганини ёзмоқдалар.

Толиблар шу пайтгача Маъсуднинг ўлими тўғрисидаги хабарларни инкор этиб келаётган эди.