Путин катта иншоотларда ревизия ўтказишга буюрди

Россия бош вазири Владимир Путин мамлакатдаги стратегик аҳамиятга эга барча иншоотларда текширув ишлари олиб бориш тўғрисида топшириқ берди.

Жума куни Путин яқинда авария рўй берган Саяно-Шуша ГЭСига боришни режалаган.

Душанба куни ушбу ГЭСда рўй берган авария оқибатида 17 киши нобуд бўлди, 14 киши тан жароҳати олди. 59 нафар ишчи эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Айни пайтда ГЭСдаги авария оқибатларини бартараф этиш ва бедарак йўқолганларни излаш ишлари ҳануз давом этмоқда.

Россия Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, ГЭСни қайта таъмирлаш ишларига қарийб 40 миллиард рубл сарфланиши мумкин.