Шотландия Локерби фожеаси айбдорларидан бирини озод қилди

Шотландия ҳукумати 1988 йил Локерби шаҳарчаси узра парвоз қилаётган йўловчи самолётини портлатиб юборгани учун умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ливиялик Абдулбосит Магроҳий озод қилди.

Маълум бўлишича, Магроҳий саратон касаллигига чалинган ва унинг аҳволи кундан кунга оғирлашмоқда. Шотландия ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан уни озод этишга ва ўз ватинига юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Айни пайтда расмий Вашингтон Магроҳийнинг озод этилганидан таажжубда эканини маълум қилди.

1988 йилда АҚШга тегишли учқичнинг портлатиб юборилиши оқибатида 270 киши нобуд бўлган. Шотландия суди 2001 йилда Абдулбосит Магроҳийни ушбу террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.