Лукашенко Ғарбни огоҳлантирди

Белорус президенти Александр Лукашенко пайшанба кунги чиқишида, агар Ғарб давлатлари Белорус билан ўз муносабатларини янада яхшиламоқчи бўлса, Минскнинг тобора ён бераверишини кутмасин, деган фикрни билдирди.

Лукашенко икки йил аввал – энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли Кремл билан келишмовчиликлар пайдо бўла бошлагач, Ғарб билан муносабатларини яхшилашга интилиб қолган эди.

Ўшандан буён Белорус – Европа Иттифоқи муносабатларида муайян илиқлик кузатилмоқда.

Апрел ойида эса Белорус раҳбари Италияга сафар қилди ва бу Лукашенконинг 90-йиллар ўрталаридан буён Ғарбга қилган илк сафари бўлди.