АҚШ учқичлари жангариларни нишонга олди

Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудида АҚШ учқичлари ёрдамида берилган ҳаво зарбаларида камида 11 киши нобуд бўлди.

Ахборот агентликларининг Покистон хавфсизлик хизматига таяниб хабар қилишича, учувчисиз бошқариладиган учқичлар ёрдамида берилган зарбаларда Шимолий Вазиристондаги толибон жангариларининг истеҳкомлари нишонга олинган.

Жорий ой бошида худди шундай зарбалардан бирида Покистондаги Толибон етакчиси Байтуллоҳ Масъуднинг ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди.