Обама йил охирида Хитойга боради

Барак Обама жорий йилнинг ноябр ойида АҚШ президенти сифатида илк бор Хитойга сафар қилади.

АҚШнинг Хитойдаги янги элчиси Жон Хантсман ҳозирги кунда АҚШ-Хитой муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани ва Барак Обама ноябр ойи ўрталарида Пекинга сафар қилишини маълум қилди.

Юта штатининг собиқ ҳокими Жон Хантсман жорий ой бошида АҚШнинг Хитойдаги элчиси этиб тайинланган эди.