Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари учрашди

Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари кейинги икки йил ичида биринчи марта юқори даражадаги музокараларни ўтказди.

Сеулга келган Шимолий Корея делегацияси Жанубий Корея президенти Ли Мюнг-бак билан учрашиб, Пхеньян раҳбари Ким Чен Ирнинг номасини топширди. Оғзаки шаклда юборилган хабарнинг тафсилотлари ошкор қилинмади.

Шимолий Корея делегацияси етакчиси Ким Ки-нам учоққа чиқар экан, “яхши таассуротлар билан қайтаётганини” таъкидлади.

Расмий делегация сешанба куни вафот этган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Ким Даэ-Жунгнинг дафн маросимида қатнашгани келди. Якшанба кунги дафн маросимида ўн минглаб одам иштирок этди.