АҚШ қўмондонлари ҳарбийлар камлигидан нолимоқда

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондонлари президент Барак Обаманинг минтақа бўйича махсус вакилига мамлакатдаги вазиятни назорат қилиш учун ҳарбийлар сони ҳануз етарлича эмаслиги хусусида шикоят қилдилар.

"The New York Times" нашрининг хабар қилишича, АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук ўтган ҳафта Афғонистондаги тўртта минтақавий қўмондонлик марказига сафар қилган. Тўртала марказ қўмондони ҳам Ҳолбрукка
Афғонистонга қўшимча ҳарбий киритилиши жанубда самара бергани, бироқ мамлакатдаги қўшинлар сони ҳануз талаб даражасида эмаслигини маълум қилган.

Ҳозирда Афғонистонда АҚШнинг 57 минг аскари хизмат қилмоқда.