Эрон ҳамкорликни давом эттиради

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳассан Қашқавий расмий Теҳрон ўз ядровий дастури борасида БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликни давом эттиражагини маълум қилди.

25 август куни Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури юзасидан навбатдаги ҳисоботини эълон қилади.

Айни пайтда Ҳассан Қашқавий Ғарб давлатларини Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этишни назарда тутган ўз сиёсатларини қайта кўриб чиқишга ундади.