Афина атрофида ёнғин давом этмоқда

Грециялик ўт ўчирувчилар учинчи кундирки Афина атрофидаги ўрмонларда авжга чиққан ёнғинни ўчиришга уринмоқда.

Айни пайтда ҳукумат расмийларидан бири ёнғиннинг пойтахтга ëйилиш таҳдидининг ортда қолганини маълум қилди.

Афина яқинида жума куни бошланган ёнғинда кўплаб уйлар ёниб, минглаб гектар майдондаги ўрмон ва далалар куйиб¸ кул бўлди. Минтақада кузатилган кучли шамол ўт ўчирувчилар ишини янада қийинлаштирди.

Ёнғинни ўчириш ишларига Италиядан иккита махсус учқич ҳам қўшилди. Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ҳам Грецияга ўт ўчирувчи махсус иккита самолётини юборишини маълум қилди.