Урумчида уйғурлар судга тортилади

Хитой расмий матбуотига кўра, жорий ҳафта Шинжон-Уйғур мухтор минтақасида ўтган ой рўй берган зўравонликларга алоқадор 200 шахс устидан маҳкама жараёни бошланади.

Июл ойи бошида минтақа пойтахти Урумчи шаҳрида уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган зўравонликлар оқибатида, расмий маълумотга кўра, 197 киши нобуд бўлган.

Маҳкама жараёнлари Урумчи шаҳрида ўтказилади. Айни пайтда Хитой полицияси бошланаётган суд туфайли уйғурлар норозилиги кучайиши мумкинлигини инобатга олиб, суд бинолари атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирди.