Путин Чеченистонга борди

Эълон қилинмаган ташриф чоғида Россия бош вазири Владимир Путин Чеченистон президенти Рамзан Қодиров билан учрашди.

Расмийларга кўра, Путин билан Қодиров республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва ишсизлик муаммоларини муҳокама қилган.

Россия телевидениеси Путин Қодировнинг отаси ва Чеченистоннинг собиқ президенти Аҳмад Қодировнинг қабрига гулчамбар қўяётгани тасвирланган лавҳани кўрсатди.

Путиннинг ташрифи Шимолий Кавказ минтақасида зўравонликлар кўлами ошаётган пайтга тўғри келди.