Намойишчилар устидан маҳкама бошланди

Теҳронда президентлик сайловидан кейин ўтказилган намойишлар чоғида қўлга олинган яна бир гуруҳ устидан маҳкама бошланди.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, бугунги тўртинчи маҳкамада жавобгарликка тортилганлар орасида собиқ ислоҳотчи президент Муҳаммад Ҳотамийнинг маъмуриятида ишлаган расмийлар ҳам бор.

Ундан олдин Эрон телевидениеси жавобгарликка тортилганлар орасида собиқ Ички ишлар вазири ўринбосари Мустафо Тожзода, собиқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳсин Аминзода, ҳукуматнинг собиқ матбуот котиби Абдуллоҳ Рамазонзода ва асли эронлик бўлган америкалик олим Киан Тожбахшнинг ҳам борлигини маълум қилган эди.

Мухолифат ва тарафдорлари ҳукумат ўтказаётган мазкур суд жараёнларини қоралаган.