Рус-мўғул қўшма корхонаси тузилади

Россия ва Мўғулистон уран ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона тузиш ҳақида келишув имзолади.

Шартнома Улан Баторга сафар қилаётган Россия президенти Дмитрий Медведев ва Мўғулистон президенти Цахиагиин Элбегдорйи ҳозирлигида Россиянинг “Росатом” ва Мўғулистоннинг “Мон-Атом” ширкати раҳбарлари томонидан имзоланди.

Мўғулистондаги Дорнод конини ўзлаштириши кўзда тутилган мазкур қўшма корхонанинг жорий йил охиригача иш бошлаши режаланган.

Маълумотларга кўра, Россия Мўғулистондаги уран ишлаб чиқариш лойиҳаларига юзлаб миллион доллар маблағ ётқизишни режалаган.