Бўрон парвозга тўсқинлик қилди

АҚШнинг НАСА фазо тадқиқотлар агентлиги “Дискавери” ракетасини фазога учиришни кечиктирди. Бунга Флорида штатидаги бўрон сабаб бўлди.

Эндиликда НАСА экипаж аъзолари етти кишидан иборат бўлган “Дискавери” ракетасини Халқаро фазо станциясига чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 10.10 да учиришни режалаган.