АҚШда бюджет дефицити миқдори ошади

Оқ уй эълон қилган янги маълумотларга кўра, келаси ўн йил ичида АҚШ давлат бюджети дефицити 9 триллион АҚШ долларига етади. Бу эса аввал тахмин қилинганидан 2 триллион долларга кўпроқдир.

Сешанба куни эълон қилинган ҳисоб-китобларда Қўшма Штатларнинг давлат қарзи 2019 йилгача икки баробарга ошиши тахмин қилинаяпти. Ҳозирда Американинг қарзи 11 триллион долларни ташкил этади.

Давлат бюджетига оид янги рақамлар Американинг молиявий аҳволига оид баҳсларни кучайтириши ва президент Барак Обама маъмурияти бошламоқчи бўлган ислоҳотлар танқидчиларининг тегирмонига сув қуйиши айтилмоқда.