Ҳотамий ҳукуматни танқид қилди

Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий 12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойиш иштирокчилари устидан бошланган маҳкама жараёнлари Эрон учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши хусусида огоҳлантирди.

ILNA ахборот агентлиги томонидан ёйинланган баёнотда Ҳотамий қарийб юздан зиёд намойишчи устидан бошланган маҳкамаларни “ўринсиз, салбий оқибатлар келтириб чиқарувчи ва ҳеч қандай қонуний кучга эга эмас”, дея атади.

Муҳаммад Ҳотамий 12 июн кунги президентлик сайловида ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавий номзодини қувватлаган.

Айни пайтда Теҳронда июн ойидаги намойшлардан сўнг ҳибсга олинган фуқаролар устидан маҳкама жараёни давом этмоқда. Ҳибсга олинганлар орасида Ҳотамийнинг сафдошлари ҳам бор.