Жанубий Осетия ва Абхазияда байрам

Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия ўз мустақиллигининг бир йиллигини нишонламоқда.

Ўтган бир йил ичида Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини фақат икки давлат - Россия ва Никарагуа тан олди¸ холос. Ҳар иккала ўлкада мустақиллик куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Айни пайтда¸ Жанубий Осетия етакчиси Эдуард Кокойти бугун Москвада Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашди.

Россия президенти Дмитрий Медведев эса ҳар иккала ўлка мустақиллигини тан олиш қарори қонуний бўлганини қайд этди:

-Ўша пайт юзага чиққан шароитда Жанубий Осетия ва Абхазия фуқароларини ҳимоя қилиш учун бошқа қарор қабул қилиш мумкин эмас эди. Мен бу қарордан афсусланмайман, халқаро ҳуқуқ нормалари нуқтаи назаридан ушбу қарорни мен қонуний, адолатли ва керакли, деб биламан, деди Дмитрий Медведев.