Ироқлик эътиборли руҳоний вафот этди

Бугун Теҳронда Ироқнинг энг нуфузли шиа гуруҳи вакилларидан бири бўлган Ироқ Олий Исломий Кенгаши етакчиси Абдулазиз ал-Ҳакимнинг жанозаси ўқилади.

Эронда саратон касаллигидан даволанаётган ал-Ҳаким чоршанба куни вафот этди.

Эрон матбуотига кўра, жаноза Теҳрон марказидаги масжидда ўқилади, шундан кейин ал-Ҳакимнинг маййити шиаларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланмиш Ироқдаги Нажаф шаҳрига дафн этиш учун олиб борилади.

Ироқ Олий Исломий Кенгаши иқтидордаги шиалар уюшмасига киради. Уюшмага бош вазир Нурий ал-Маликийнинг “Даъва” партияси ҳам аъзо.