АҚШ ракетаси Халқаро фазо станциясига туташди

АҚШнинг “Дискавери” ракетаси Халқаро фазо станцияси билан туташди.

Тажрибалар ўтказиш учун ракета турли ускуналарни станцияга олиб чиқди. “Дискавери” жума куни ярим тунда Флорида штатидан учирилган.

Ташқи ёнилғи бакидаги клапан носозлиги ва ёмон об-ҳаво шароити сабабли ракетанинг парвози бир неча марта кечиктирилган эди.