Нефт баҳоси пасаймоқда

Жаҳон бозорида нефт нархи тўрт фоизга арзонлади.

Бунга Хитой ҳукумати банк кредити бериш тартибини қатъийлаштириши мумкинлиги борасидаги инвесторлар хавотири сабаб бўлди.

Ҳозир жаҳон бозорида бир баррел нефт нархи 70 доллардан пасайди.

Келаси ҳафта Вена шаҳрида нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти, яъни ОПЕКка аъзо давлатлар вакиллари учрашуви бошланади. Йиғилишда қанча нефт қазиб чиқариш масаласи муҳокама этилади.

Таҳлилчилар ОПЕК аъзолари нефт қазиб чиқариш ҳажмини ўзгартирмайди, деган фикрда.