Россиядаги ёнғинда ўзбеклар нобуд бўлди

Петербургнинг “Новая Ижора” коттежлар маҳалласида рўй берган ёнғин оқибатида ўзбекистонлик уч меҳнат муҳожири нобуд бўлди.

Россия интернет нашрларининг хабар қилишича, 31 август куни кечки соат 5 да ўт ўчирувчилар хизматига коттежлар маҳалласида қурилаётган уйлардан бирида ёнғин рўй бергани ҳақида маълумот келиб тушган. Ёнғин бартараф этилгандан сўнг қурилиш объектида ишлаган ўзбекистонлик қурувчиларнинг жасади топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбеклар ис газидан заҳарланиш оқибатида нобуд бўлган.