Қаддафи ҳокимияти 40 ёшга тўлди

Ливияда мамлакат етакчиси Муаммар Қаддафи ҳокимиятга келганининг 40 йиллиги нишонланмоқда.

1969 йилнинг 1 сентябр куни 28 яшар Қадаффи етакчилигидаги ҳарбийлар Ливия қироли Идрисга қарши давлат тўнтариши амалга оширган эди.

Ушбу сана муносабати билан пойтахт Триполида катта байрам тадбирлари ўтказилади.

Тадбирда Сербия президенти Борис Тадич, Венесуэла президенти Уго Чавес, Зимбабве президенти Роберт Мугабе ва Судан раҳбари Умар Ҳасан ал-Баширнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Ғарб давлатлари Ливия ҳукуматини терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, бу давлат билан ҳамкорлик алоқаларини тўхтатиб қўйган эди. Бироқ сўнги пайтда Ливиянинг Ғарб билан алоқалари бир оз яхшиланмоқда.