Эронлик депутатлар янги ҳукумат таркиби учун овоз беради

Бугун Эрон парламентида президент Маҳмуд Аҳмадийнажод тақдим этган янги ҳукумат рўйхати овозга қўйилади.

Эрон парламенти 21 та вазирлик лавозимига кўрсатилган номзодлар масаласини якшанба кунидан бери муҳокама қилаётган эди.

Депутатлар айрим номзодларнинг малакаси, жумладан, Разведка вазири лавозимига номзод бўлган Ҳайдар Муслиҳийнинг малакаси борасида ҳам ташвиш билдирган.

Тўрт йил олдин парламент Аҳмадийнажод вазирлик лавозимига тавсия қилган тўрт номзодни рад қилган эди.

Агар бирор номзод рад қилинса, президент уч ой ичида парламентга янги номзодни тавсия қилади.