Афғонистонда ҳукумат амалдори нишонга олинди

Афғонистон шарқида худкуш томонидан содир этилган портлашда мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Абдуллоҳ Лағмоний нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, Лағмон вилоятининг Меҳтерлам шаҳридаги портлашда камида 23 киши, жумладан, юқори лавозимли маҳаллий расмийлар ҳам нобуд бўлган.

Маълум бўлишича, худкуш шахс ўзини шаҳардаги масжид ташқарисида портлатиб юборган.

Айни пайтда толибон ҳаракати мазкур портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.