Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади

Бугун Германияда дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари Эрон ядровий дастури масаласини муҳокама қилади.

Франкфурт шаҳри ташқарисида бўлиб ўтадиган учрашувда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия расмийлари иштирок этади.

Сешанба куни Эрон ўз ядровий дастури борасида халқаро хавотирларни камайтириш учун “янги таклифлар” беришга тайёрланаётганини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти Эрон баёнотига муносабат билдирмаган бўлса-да, ҳар қандай таклифга жиддий ёндашишини маълум қилди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон ядровий дастури атрофидаги кескинликни биргина дипломатик воситалар юмшатиши мумкинлигини билдирди.

Президент Барак Обама халқаро ҳамжамиятнинг янги музокаралар таклифига жавоб бериш учун Эронга шу ой охиригача муҳлат берган.