Ҳиндистон президенти Москвага борди

Россия президенти Дмитрий Медведев Ҳиндистон президенти Пратибҳа Патил билан музокара ўтказди.

Ҳиндистон раҳбари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Москвага тўрт кунлик ташриф билан чоршанба куни келган эди.

Патил хоним Россия бош вазири Владимир Путин билан ҳам учрашишни режалаган.

Россияга сафаридан кейин Ҳиндистон президенти Тожикистонга уч кунлик ташриф билан боради.

Душанбе шаҳрига ташрифи чоғида Ҳиндистон раҳбарининг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашиши режаланган.