Обама Конгрессда ислоҳотлар ҳақида сўзлайди

АҚШ президенти Барак Обама Конгресснинг 9 сентябр куни бўладиган ялпи йиғилишида чиқиш қилиши кутилмоқда.

Оқ Уйдан маълум қилишларича, Обама ўз чиқишида соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар ўтказиш америкаликлар учун зарур экани ҳақида ўз мулоҳазаларини баён қилади.

АҚШда соғлиқ суғуртасининг аксари иш берувчилар орқали олинган бўлиб, 300 миллион аҳолининг 50 миллиони соғлиқни сақлаш суғуртасига эга эмас.