Эрон руҳонийси янги вазирларни қувватлади

Эрон ҳукумати расмийсига кўра, мамлакат Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи парламент депутатларини президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳукуматини тасдиқлашга чақирган.

Эрон парламенти пайшанба куни Аҳмадийнажод томонидан вазирлик лавозимига тақдим қилинган 21 номзоддан 18 нафарини маъқуллади.

Эрон ахборот агентликлари парламент спикери ўринбосари Муҳаммад Ризо Баҳонарнинг “агар Ҳоманайи тақдим қилинган номзодларни маъқулламаганда, номзодлардан саккиз ёки тўққизтаси парламент тасдиғидан ўтмаган бўлар эди,деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Баҳонарнинг айтишича, Оятуллоҳнинг қувватлови номзодларни тайинланишига катта ҳисса қўшган.