ЕИ етакчилари саммит ўтказиш ниятида

Швеция Бош вазири Фредрик Реинфелдтга кўра, ЕИ етакчилари АҚШда ўтказилиши кутилаётган Катта йигирмалик саммитига тараддуд кўриш мақсадида 17 сентябр куни норасмий саммит ўтказади.

Бу ҳақда Реинфелдт Стокҳолмда қилган чиқиши чоғида маълум қилди. 24-25 сентябр кунлари АҚШда бўлиб ўтадиган Катта йигирмалик саммитида глобал молиявий бўҳрондан чиқиш йўллари ва молия бозорларини назорат қилишга оид янги қоидалар муҳокама этилади.

Айни пайтда Стокҳолмда ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик норасмий учрашуви иш бошлади. ЕИнинг Афғонистон ва Покистонга оид стратегияси, Эронни музокаралар курсисига қайтариш ва Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни каби масалалар ушбу учрашув диққат марказидадир.