Ироқда полиция пункти портлатилди

Ироқнинг Рамади шаҳрида полиция назорат пункти олдида содир этилган портлаш оқибатида камида етти киши, жумладан, полициянинг уч ходими нобуд бўлди.

Ироқ полициясининг билдиришича, худкуш шахс Анбар вилояти маркази ҳисобланмиш Рамади шаҳридаги полиция пункти олдида ўз машинасини портлатиб юборган. Портлашда, шунингдек, камида 15 киши тан жароҳати олган.

Ўтмишда сунний жангариларининг таянч пункти ҳисобланган Анбар вилоятида сўнгги 18 ой ичида деярли зўравонлик кузатилмаётган эди.