Туркия Грузияда қамалган фуқаросини озод қилмоқчи

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Давлатўғли Грузияда қамалган Туркия фуқароси тақдирини муҳокама қилиш мақсадида Тбилисига сафар қилади.

Туркия кемаси капитани Грузиянинг айирмачи ўлкаси Абхазияга жорий қилинган иқтисодий эмбаргони бузганликда айбдор деб топилиб, Грузия суди томонидан 24 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Айрим турк нашлари ўтган ҳафта Аҳмад Давлатўғлининг “18 минг доллар жарима тўлангандан сўнг, Туркия фуқароси озод қилинади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Туркия Ташқи ишлар вазирининг Тбилиси сафари давомида президент Михаил Саакашвили, Бош вазир ва Ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши кутилмоқда.