Ироқдаги портлашлар Рамазонда ҳам тинмаяпти

Ироқнинг Баақуба ва Карбало шаҳарларида содир этилган портлашлардан камида 7 одам ҳалок бўлди, 27 одам жароҳатланди.

Баақуба шаҳрида ҳудкуш ҳужумчи шиа масжиди яқинида портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Карбало шаҳрида эса ичига бомба ўрнатилган йўловчи автобус портлатилган.