Меркел ҳаво ҳужуми юзасидан изоҳ бермоқчи

Германия канцлери Ангела Меркел бугун мамлакат парламентида чиқиш қилиб, Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида олиб борилган ҳаво зарбалари юзасидан тушунтириш беради.

Ўтган жума куни Германия тарафининг буйруғи асосида амалга оширилган ушбу ҳужумда ўнлаб одам ҳаётдан кўз юмган ва улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам борлиги айтилади.