Ҳамид Карзай олдинда бормоқда

БМТнинг юқори лавозимли расмийси Кай Эйде Афғонистон Сайлов комиссиясини нуқсони бўлган бюллетенларни ҳисобга олмасликка чақирди.

Мустақил Сайлов комиссияси 447та сайлов участкасида берилган овозларнинг 74 фоизини санаб бўлди. Эълон қилинган натижага кўра, иқтидордаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг қарийиб 49 фоиз овозини олган.

Унинг асосий рақиби собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса 32 фоиз овоз олган.

Агар Карзай 50 фоиздан кўп овоз олса, президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилмайди.