Урумчида комендантлик соати бекор қилинди

Шинжон Уйғур мухторияти маркази Урумчида комендантлик соати бекор қилинди.

Шприц билан қилинган ҳужумларга норозилик тариқасида ўтган ҳафта ўн минглаб хан хитойликлар хавфсизлик таъминланишини талаб қилиб намойиш ўтказган эди.

Расмийларга кўра, полиция кучлари билан тўқнашув пайтида беш одам ўлган, 45 нафари яраланган, 12 киши ҳибсга олинган.

Хитой расмийлари шприц ҳужумлари учун мусулмон “сепаратчилар”ни айбламоқда.