ОПЕКка аъзо давлатлар вазирлари учрашади

Бугун Венада нефт экспорт қилувчи давлатларнинг вазирлар даражасидаги учрашуви бўлади. Учрашувда ОПЕК нефт қазиб олиш ҳажмини ўзгаришсиз қолдириши кутилаяпти.

Ҳозирда бир баррел нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи 70 доллардан ошади. Ўтган йил охирида нефт нархи жаҳон бозорида тушиб кетиши ортидан ОПЕК нефт қазиб олиш ҳажмини кескин қисқартиришга қарор қилган эди.