Бан Ки Мун Исроилни муросага чорлади

БМТ бош котиби Бан Ки Мун Исроил ҳукуматининг Ғарбий соҳилда яҳудий келгиндилари учун янги турар-жойлар қуриш ва келгиндилар яшайдиган ҳудудларни кенгайтириш режасини халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши, деб атади.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак душанба куни Ғазо минтақасида 455 та турар-жой қуриш режасини маъқуллаган эди.

БМТ бош котиби Исроилни Фаластин билан тинчлик музокараларига ғов бўлувчи бу режадан воз кечишга чақирди.

Аввалроқ бу юзадан Европа Иттифоқи раҳбарияти ҳам ташвиш билдирган эди.